Эрон транспорт вазири ўринбосари, давлат темир йўл компанияси раҳбари Муҳсин Поор-Сейед Агхайе Семнан провинциясида иккита йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши воқеаси сабаб истеъфо берди. Бу ҳақда “Франс Пресс” хабар бермоқда.

Аввалроқ компаниянинг уч хизматчиси мазкур воқеа сабаб қўлга олингани хабар берилган эди. Агентлик маълумотига кўра, жами тўрт киши ҳибсга олинган.

Агхайе маҳаллий телевизион каналларидан биридаги чиқиши вақтида истеъфо берган. Унинг таъкидлашича, мазкур фожиага инсон шахсининг айби ётибди.