Каспий денгизи ҳудудида Эрон миллий нефть компанияси (NIOC) вертолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақда ИРНА агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда вертолёт қулашига техник носозлик сабаб бўлгани айтилган.

Айни вақтда қутқарувчилар ҳудуддан 3 кишининг жасадини топишган. Яна 2 йўловчининг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда.