Англия футбол ассоциацияси (FA) вояга етмаганлар билан ишловчи мураббийнинг жинсий зўравонликлари ҳақида хабарларидан сўнг мустақил суриштирув ишларини бошлади.

Sky News берган хабарга кўра, 20дан ортиқ ёш футболчилар Буюк Британия профессионал футболчилар ассоциациясига (PFA) жинсий зўравонликка учраётганидан шикоят қилиб ариза беришган.

PFA ижрочи директори Гордон Тейлорнинг таъкидлашича, бу «умуммиллий масштаб»даги муаммо саналади. Бу муаммо «Кру Александра» жамоаси собиқ футболчиларидан бир қисми жамоа мураббийини баччавозликда айблаганидан кейин бошланганди. Футболчиларнинг тасдиқлашича, бу каби жиноятлар «Блэкпул», «Сток Сити», «Лидс Юнайтед» ва «Ньюкасл Юнайтед» каби жамоаларда ҳам кузатилган.

Лондон полицияси, шунингдек Ҳэмпшир, Нортумберленд ва Чешир графлиги ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур хабар юзасидан суриштирув ишларини бошлаганини билдирган.