Фидель Кастро вафоти муносабати билан Никарагуа ва Венесуэлада кўп кунлик мотам эълон қилинди

Жаҳон 27 Ноябрь 2016 3743
Фото: © RIA

Никарагуада Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро вафоти муносабати 9 кунлик мотам тутилади. Тегишли фармонни мамлакат президенти Даниель Ортега имзолади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"9 кун миллий мотам эълон қилинсин, унинг давомида ватанимиз байроғи тушириб қўйилади", деб фармон қилган Ортега. 

Шунингдек, Венесуэла ҳукумати ҳам уч кунлик мотам эълон қилди. "Венесуэла Боливар Республикаси команданте Фиделя Кастронинг хотираси ва абадий меросини ёд этиш мақсадида уч кунлик миллий мотам эълон қилади", дейилган Венесуэла ташқи ишлар вазирлиги чоп этган баёнотда.

Шунингдек, Уругвай, Жазоирда ҳам Кастро вафоти муносабати билан миллий мотам эълон қилинди.

Команданте 25 ноябрь кечки пайт 90 ёшида вафот этди. Кастро 4 декабрда дафн этилади.

 

Кўпроқ янгиликлар