АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампга тегишли, Манхеттенда жойлашган "Трамп минораси" (Trump Tower) Google Maps харита хизмати сабабли "Чиқиндихона минораси"га (Dump Tower) айланди. Бунга The Hill нашри эътибор қаратди.

Қидирув натижаларидаги бу хато маълумотлар тезда бартараф этилган бўлса-да, бироқ кўпчилик фойдаланувчилар хариталардан олинган скриншотларни ижтимоий тармоқларда чоп этдилар. Трампнинг ўзи ҳозирча бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Дональд Трамп, Google Maps, Trump Tower