Грузия президенти Георгий Маргвелашвили мамлакат бош вазири лавозимига Георгий Квирикашвилини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 27 ноябрь куни давлат раҳбари маъмурияти хабар бермоқда.

Аввалроқ Грузия парламенти депутатлари мамлакат янги ҳукуматининг таркибини тасдиқлашган эди. Бош вазир ва янги ҳукуматга 110 депутат ишонч билдирди, 19 нафари қарши чиқди.

"Грузия конституциясининг 80-моддаси саккизинчи пунктига биноан Грузия бош вазири этиб Георгий Квирикашвили тайинланди", — дейилади президент фармонида.