Ванкувернинг олимпия чемпионлари, канадалик фигурали учувчилар Тесса Вирту ва Скотт Моир Японияда ўтаётган муз устида фигурали учиш бўйича Гран-при босқичида қисқа ва эркин дастур натижаларига кўра янги жаҳон рекорди ўрнатдилар.

Улар икки дастур натижаларига кўра 195,84 балл тўплашди.

Аввалги рекорд натижа америкалик жуфтлик Мэрил Дэвис ва Чарли Уайтга тегишли бўлган: улар 2014 йилги Сочидаги Олимпиадада ўз иштироклари учун 195,52 балл олишганди.