Германиянинг Кёльн шаҳридан ҳавога кўтарилган Airbus A320 самолёти Атлантика океани устида ўз йўналишини кескин ўзгартирди. Таъкидланишича, самолёт бир соатдан бери океан устида учиб юрибди, экипаж эса алоқага чиқмаяпти.

Ердаги хизматлар самолёт қаерга йўл олаётганидан бехабарлар. Авиацион диспетчерлик хизматлари радарларнинг кўрсатишича, самолёт Фарер ороллари яқинида осмонда ғалати шаклларни амалга ошираётганини маълум қилган. 

Самолёт Air Berlin авиакомпаниясига тегишли экани ҳақида маълумотлар мавжуд. Flightradar24 порталининг тахминича, самолёт машғулот парвозини амалга ошираётган бўлиши мумкин, чунки унинг рейси рақами BER9777 аэропортнинг онлайн-таблосида кўрсатилмаган.