Классик шахмат бўйича Россия собиқ чемпиони, 20 ёшли гроссмейстер Юрий Елисеев Москва шаҳрида фожиали тарзда ҳалок бўлди.

«Тунда яқин дўстим, ажойиб шахматчи ва таҳлилчи, мен таниган энг иқтидорли инсонлардан бири Юрий Елисеев фожиали тарзда ҳалок бўлди», – дея ёзган марҳумнинг яқин дўсти, гроссмейстер Даниил Дубов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи орқали.

У марҳумнинг ўлими тафсилотларини ҳам келтирган. Маълум бўлишича, шахматчи дераза орқали 12-қаватнинг балконига ўтмоқчи бўлганида пастга қулаган.

Елисеев 2012 йилда кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган, 2013 йили эса гроссмейстер унвонини олганди.

16 ёшида у классик шахмат бўйича Россия чемпионига айланганди.

Юрий Елисеев ФИДЕ рейтингида (Халқаро шахмат федерацияси) 212-ўринни эгаллаб турганди.