Нидерландия ҳукумати  Шимолий Европада парранда гриппи тарқашининг олдини олиш мақсадида 190 мингга яқин ўрдакни йўқ қилишни буюрди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Маълум қилинишича, ўрдакларни йўқ қилиш бўйича операция Амстердамдан 70 км узоқликда жойлашган Биддингхёйзен посёлкасида вирус аниқлангандан кейин мамлакатнинг 6 та фермасида ўтказилган.     

Аввалроқ парранда гриппининг ўта юқумли штамми H5N8 Дания, Швеция, Германия ва Финляндияда аниқланганди. Айни вақтда Нидерландияда аниқланган вирус штамми Европанинг бошқа давлатларида жонзотларни шикастлаган штамм билан мос келиши номаълум.

Айни вақтда бу давлатларда инсоннинг парранда гриппи билан касалланиши ҳолатлари қайд қилинмаган.