Канаданинг Kron Technologies стартапи Chronos 1.4 камерасини намойиш қилди. Бу камера сониясига рекорд сондаги – 21,6 мингта сурат олади. Лойиҳани ишлаб чиқариш учун Kickstarter сайтида 5 соат давомида зарур маблағ йиғиб олинди.

Стартапчилар 65 минг Канада доллари йиғишлари керак бўлган. Бироқ айни вақтга келиб 257 минг доллар инвестиция қилинган.

Камера илк инвесторларига 3489 Канада долларига (2500 АҚШ доллари) тушди. Катта суратга олиш тезлигига эга профессилонал камерага нисбатан Chronos 1.4 анчагина камроқ туради.

Янги камера секундига 1500 тагача кадрга эга тезликда HD-видео суратга олади, унинг максимал тезлиги эса минимал кўрсаткичларда сониясига 21,6 минг кадргача етади. 

Камеранинг суратга олиш имконияти сониясига 1,4 гигапикселни ташкил қилади. Суратга олиш қобилияти 1280х1024 нуқтага тенг. Қуирлма ишлаб чиқарувчиларининг айтишича, суратга олишнинг юқори тезлиги сабабли камера хотираси тезда тўлиб қолади. Шу сабабли камерада етарлича хотира бўлишига эътиборни қаратиш керак, чунки 4 секундлик видео 8 ГБ келади.

Қурилманинг КПОМ-сенсори 45 × 6,76 мм ни, пиксел ўлчами эса 6,6 мкм ни ташкил қилади. Камера 5-дюймли, 840×480 нуқта кўрсатиш қобилиятига эга экран билан таъминланган. Қурилма корпуси алюминийдан тайёрланган. Портлар танлови катта, шунинг учун бир-бири билан мос келмаслик борасида муаммолар бўлмайди.