Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатида 6 календарь йил давомида 50 ва ундан ортиқ гол киритган илк футболчига айланди. 

Португалиялик ҳужумчининг рекорди «Спортинг Хихон» клубига қарши Ла Лига 13-турида қайд этилди. Роналду 5-дақиқада пенальтидан гол уриб, тарихий натижа қайд этди.

Мазкур ўйиннинг 18-дақиқасида 31 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига иккинчи ёздириб қўйди. Айнан Роналдунинг дубли «Реал»га «Спортинг Хихон» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.