Украина Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киевда "Янги кучлар рухи" ҳаракатининг "Бу раданинг охирги қиши" деган шиор остида митингини ташкиллаштирди, деб хабар бермоқда "Укринформ". 

"Биз амалдаги қонунчилик доирасида навбатдан ташқари сайловлар белгиланишини истаймиз. Биз қонунчилик ўзгаришини истаймиз, бу эса кейинги парламентга янги қон киришига имкон беради", деб айтган Саакашвили.

Акция иштирокчилари Украина мадҳиясини биргаликда ижро этганларидан кейин тарқаб кетишган.