Уганда ғарбида полиция ва Касерда Рвензуруру ҳаракати ҳукуматга қарши гуруҳининг исёнчилари ўртасида тўқнашувлар оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полициясига иқтибос келтирган ҳолда France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Тўқнашувлар давомида 14 полиция ва 41 жангари ҳалок бўлган", деб маълум қилди полиция вакили Эндрю Феликс Кавееси. Унинг айтишича, Уганда полицияси ва армиясининг биргаликдаги бўлинмалари Касесе шаҳри яқинидаги ҳудудни кўздан кечираётганда ҳужумга учраган.

"Босқинчилар ҳукумат кучларига қўлбола граната улоқтиришган, бунинг оқибатида бир аскар ярадор бўлган. Шундан кейин қўшинлар отишма бошлаган, бунинг оқибатида 4 исёнчи ўлдирилган. Бу воқеа бошқа туманларда ҳам шундай тўқнашувларни келтириб чиқарган", деб айтган полиция вакили.