Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе яна бир товламачилик ишида алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.

Прокуратура президентнинг яқин дугонаси бўлмиш Цой Сун Силга алоқадор Чха Ун Тэкка нисбатан расман айблов қўйди. Айбловга кўра, Чха Ун Тэк реклама агентликларидан бирининг акциясини сотиб олишда товламачилик қилган. Прокуратурада шу нарса ойдинлашдики, президент Пак Кин Хе юқори мансабли давлат амалдорига мазкур келишувни қўллаб-қувватлашга кўрсатма берган.

Президентнинг дугонаси Цой Сун Силга нисбатан 20 ноябрь куни коррупция можароси билан боғлиқ расмий айблов қўйилди. Ўшанда прокуратура мамлакат президенти мана шу можаронинг маълум бир қисмига ўз ҳиссасини қўшган, деб маълум қилган эди.