27 ноябрь туни ва 28 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкент метросининг янги 8та бекати 2020 йилда ишга туширилади

Тошкент метроси қурилишини давом эттириш юзасидан 2017-2020 йилларда умумий қиймати 295 миллион доллар давлат бюджети, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан узунлиги 10 километрдан иборат 8та станцияни ўз ичига олган 2та лойиҳани ишлаб чиқиш таъминланади.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/toskent-metrosining-angi-8ta-bekati-2020-jilda-isga-tusiriladi

Тошкентда яна 80та янги автобус йўналиши ташкил қилинади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида шаҳарда жамоат транспортидан фойдаланиш масаласи бугунги кунда долзарб бўлиб қолаётганига тўхталиб ўтди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/toskentda-ana-80ta-angi-avtobus-junalisi-taskil-kilinadi

Туркияда хорижий ОАВ журналистлари ҳибсга олинди

Туркиянинг Ширвани шаҳрида "Би-би-си"нинг турк хизмати журналисти Хатис Камер, Диёрбакирда эса "Америка овози" радиостанциясининг ходими Хажан Фаргин ҳибсга олинди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/turkiada-horizij-oav-zurnalistlari-ibsga-olindi

Угандадаги тўқнашувлар оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди

Уганда ғарбида полиция ва Касерда Рвензуруру ҳаракати ҳукуматга қарши гуруҳининг исёнчилари ўртасида тўқнашувлар оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/ugandadagi-tuknasuvlar-okibatida-kamida-55-kisi-alok-buldi

Lufthansa учувчилари иш ташлашни тўхтатишди

Lufthansa авиакомпанияси учувчилари 27 ноябрда 23 ноябрь кунидан кейин илк маротаба ишга чиқдилар, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/28/lufthansa-ucuvcilari-is-taslasni-tuhtatisdi

Францияда праймеризнинг 2-тури ғолиби аниқланди

"Республикачилар" ўнг-марказчилар партияси вакили Франсуа Фийон Франция президенти лавозимига сайловларда номзодини қўйиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказилган сайлов – праймеризнинг 2-турида 67 фоиз овоз тўплай олди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/28/franciada-prajmerizning-2-turi-golibi-aniklandi

Кувайтлик шайхнинг қотиллари қўлга олинди

Кувайт шайхининг жонига қасд қилган икки эронлик айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда Кувайт ички ишлар вазирлиги хабар қилади.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/28/angi-samsung-galaxy-s8-edge-namojis-kilindi

Янги Samsung Galaxy S8 edge намойиш қилинди

Samsung компанияси Galaxy Note 7 билан юзага келган можародан сўнг янги флагман смартфонини ишлаб чиқариш борасидаги режаларини қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/28/angi-samsung-galaxy-s8-edge-namojis-kilindi

Рекорд тезликка эга камера тақдим қилинди

Канаданинг Kron Technologies стартапи Chronos 1.4 камерасини намойиш қилди. Бу камера сониясига рекорд сондаги – 21,6 мингта сурат олади.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/rekord-tezlikka-ega-kamera-takdim-kilindi

Формула-1" пойгасида янги чемпион пайдо бўлди

Mercedes-AMG жамоасининг пойгачиси Нико Росберг ўз фаолиятида биринчи марта "Формула-1" пойгасининг чемпиони бўлди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/28/formula-1-pojgasida-angi-cempion-pajdo-buldi

МЮ» ўз майдонида «Вест Ҳэм»ни енга олмади

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 13-тури доирасида «Вест Ҳэм Юнайтед»ни қабул қилди. «Олд Траффорд»да кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/mu-uz-majdonida-vest-emni-enga-olmadi

Краснодарда янги «триллер»: «Краснодар» қўшимча дақиқаларда «Зенит»га 2та гол уриб, ғалабага эришди

Россия чемпионатининг 15-турида«Краснодар» «Зенит»га қарши ўйнади ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/krasnodarda-angi-triller-krasnodar-kusimca-dakikalarda-zenitga-2ta-gol-urib-galabaga-erisdi