Россиялик таниқли бизнесмен Алишер Усмонов Ислом академияси қурилишига 500 миллион рубл берадиган бўлди. Мазкур маблағ билан 2017 йил қурилишни тугатиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда Yangidunyo.uz хабар бермоқда.

Бу кунга келиб Булғор Ислом академиясининг (БИА) қурилишига 900 миллион рубль йиғилган. Россия мусулмонлари марказий диний идорасининг раиси Талғат Тожуддин, Россия муфтийлар кенгашининг раиси Равил Айнутдинлар БИА таъсисчилари ҳисобланади.

Янги академия Россияда Исломий илмларнинг ривожланиши учун уламоларни тайёрлайдиган янги марказга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Усмонов Булғордаги Оқ масжид қурилиши учун ҳам 650 миллион рубль хайрия қилган эди.