«Барселона» қаторасига 7-марта «Реал Сосьедад» майдонида ғалаба қозона олмади

Спорт 28 Ноябрь 2016 5106

«Реал Сосьедад» ва «Барселона» Испания Примерасининг 13-турида ўзаро учрашиб, муроса қилишга мажбур бўлишди. Сан-Себастьяндаги «Аноэта» стадионида бўлиб ўтган ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.

53-дақиқада Асьер Ильяраменди Карлос Велега тўпни оширди, у чап қанотдан жарима майдони марказига кириб, дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ўз маҳоратини намойиш этган бўлса-да, унинг қайтарган тўпи Виллиан Жозега келиб тушди ва у дарвоза бурчагини нишонга олишда хато қилмади. 

Орадан 6 дақиқалар ўтгач, Неймар жарима тўпини Лионел Мессига оширди, у эса дарвозанинг узоқ паст бурчагини аниқ нишонга олиб, жавоб тўпини киритди.

Шундай қилиб, 27 очко тўплаган «Барселона» «Севилья» билан иккинчи ўринни баҳам кўрмоқда ҳамда ўзининг азалий рақиби «Реал»дан олти очко ортда қолмоқда. Бешинчи ўринда бораётган «Реал Сосьедад» ҳисобида 23 очко бор. 

Испания - Примера. 13-тур

Реал Сосьедад (Сан-Себастьян) – Барселона (Барселона) – 1:1

Голлар: Жозе, 53 (1:0); Месси, 59 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Мартинес, 62; Сурутуса, 89 – тер Штеген, 22; Маскерано, 55; Суарес, 84; Альба, 90+3.

Кўпроқ янгиликлар