Боливия президенти Эво Моралес АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни Фидель Кастро ҳақидаги сўзлари сабаб жиддий қоралади.

АҚШ раҳбари Куба инқилоби етакчисини “бешафқат диктатор” деб атаган, хабар бермоқда Hispan TV.

“Деярли бутун дунё мотамда. АҚШнинг сайланган президенти эса бир гуруҳ кишилар билан буни нишонламоқда”, - таъкидлаб ўтди Моралес.

Боливия президентининг фикрича, “фашизм Фиделнинг ўлимини катта сурбетлик билан байрам қилмоқда”.

Аввалроқ Дональд Трамп Фидель Кастро – “ўз халқига деярли олтмиш йил давомида жабр-зулм ўтказган бешафқат диктатор” бўлгани ҳақида маълум қилганди.