Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон Венгрияга жўнаб кетди. Мамлакат раҳбари у ерда Будапешт сув саммитида қатнашади, деб хабар берган Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Ташриф давомида мамлакат раҳбарига Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, хорижий алоқалар бўйича президент ёрдамчиси Азамшо Шарифи, ТР бош прокурори Юсуф Раҳмоний, саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода каби қатор расмий амалдорлар ҳамроҳлик қилмоқда.