Британия телеканалларидан бирининг "Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильми ўзига катта эътибор қаратишда давом этмоқда. Ҳужжатли фильмда денгиз игуанасининг илонлардан қочиши ҳамда тимсоҳ ва ягуар олишувидан кейин урғочи шернинг жирафага ҳамласи ҳавола этилди. 

Ҳужжатли фильмнинг 27 ноябрда намойиш қилинган сериясида жирафа шерлар тўдасидан қочаётгани тасвирланган. Ҳужжатли фильм шарҳловчисининг таъкидлашича, жирафада қочиб кетишга куч ва тезлик етарли бўлган, бироқ у бунинг ўрнига тўғри "қопқон"га қараб борган. 

Бироқ томошабинлар таажжубига шернинг ҳужуми унинг ўзига "қимматга тушган". Лавҳалардан бирида жирафа шерни "юмалоқ ёстиқ" қилиб ташлаган.   

Ушбу ролик британияликлар орасида ҳазиллар учун оммабоп мавзуга айланди. Фойдаланувчилар шернинг жирафадан тепки ейишини инсоннинг ўзи тайёр бўлмаган нарса билан тўқнашувига қиёслашган.  

Жумладан фойдаланувчилардан бири "Мен шер жирафадан тепки еганини кўргач, энди  душанбалардан бошқа шикоят қилмайман", деб айтган.

Ёшроқ фойдаланувчи эса жирафани математикадан тестига, шерни эса ўзига қиёслаган.