КВН ўйинининг 27 ноябрь кунги трансляциясида таниқли шоумен Михаил Галустян Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни пародия қилиб чиқди. 

Эфир якунига етгач, блогерлар бу тақлидга ўз муносабатларини билдиришни бошлаб юборишди. Баъзилар ҳазилни ноўрин ва қўпол деб тан олишган бўлса, бошқалар Михаилнинг актёрлик маҳоратидан лол қолишгани ҳақида фикр билдиришган. 

Яна бир фойдаланувчилар гуруҳи эса шоуменнинг соғлиғи ҳақида қайғуриб фикр билдиришди.