Ҳиндистон мухолиф партиялари 28 ноябрда бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат томонидан бошланган пул ислоҳотига қарши норозилик намойиши акциясини ўтказиш ниятида. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берган.

Унинг маълумотларига кўра, шаҳарлар кўчаларига етакчи мухолиф партия – “Ҳиндистон миллий конгресси”, шунингдек, оддий инсон Партияси, Бутунҳинд тринамул конгресси ва бошқа ҳаракатлар тарафдорлари чиқиши кутилмоқда. Акцияда қатнашувчи кишиларнинг умумий сони 1 млн кишидан ошиши керак, дея таъкидлайди телеканал. Мухолифатнинг фикрича, норозилик намойишида бир неча миллион инсон қатнашади.

Сўл касаба уюшмалари эса Керала, Ғарбий Бенгалия ва Трипура штатларида иш ташлашга чақирмоқда. 

Маълумот учун, Ҳиндистон ҳукумати 8 ноябрь куни энг йирик купюра – 1000 рупийни (деярли 15 доллар) муомаладан чиқариш ҳақида маълум қилди. Бу қалбаки пул ясовчилар ва порахўрларга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.