Исроил ҳарбий авиацияси 28 ноябрга ўтар кечаси ИШИД террорчиларининг Сурия билан чегарадош туманларидаги базаларига зарбалар берди. Бу 27 ноябрда жангариларнинг исроиллик ҳарбийларга уюштирган ҳужумларига жавобан ташкил этилган, деб хабар қилмоқда армия матбуот хизмати.

ИШИД жангарилари ва Исроил армияси аскарлари ўртасидаги илк ҳарбий тўқнашувларнинг узвий давоми бўлган бомбардимонлар натижаси ҳақида эълон қилинмаган. 

"Исроил ҲҲК БМТ ташлаб кетган бинога зарба берди. ИШИД жангарилари Жўлон тепаликларининг Сурияга қарашли ҳудудларидан ўз амалиётларини амалга оширишда ушбу бинодан база сифатида фойдаланган", — дейилади Исроил армияси хабарида.