Тошкентда анъанавий каратэ-до бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда анъанавий каратэ-до федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада юзга яқин спортчи ката ва кумитэ бўйича баҳслашди.

Ўзбекистон кубогида Отабек Ражаббоев, Азизбек Тўлқинов, Давлатбек Абдулғаффоров, Шамшодбек Бозорбоев, Жаҳонгир Шодиев, Гулсиной Солмонова, Сарвиноз Бозорбоева, Наврўза Муҳаммадризаева, Мухлиса Абдуфаттоева, Дилшода Алиакбарова ўз ёш тоифаларида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.