Якунланиб бораётган 28 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

“Ростсельмаш” Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Россиянинг “Ростсельмаш” корхонаси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

>>> Батафсил.

Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувни маъқуллади

Фото: Sputnik

Россия президенти Владимир Путин РФ ҳукуматининг Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувини маъқуллади.

>>> Батафсил.

Эксклюзив фоторепортаж: Туркманистонда Ислом Каримов кўчаси очилиш арафасида

Фото: Kun.uz

26 ноябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳридаги муҳташам анжуманлар саройида Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуманга ташриф буюрган Kun.uz нашри вакиллари Туркманистонда бўлаётган ўзгаришлар билан ҳам яқиндан танишишди.

>>> Батафсил.

Ижтимоий тармоқда «Тошкент Сити» макети пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда, хусусан твиттер ва фейсбукда 2017 йилда Тошкент шаҳрининг «Ўқчи Олмазор» массивида қурилиши бошланадиган «Тошкент Сити» бизнес маркази лойиҳаси макети сурати пайдо бўлди.

>>> Батафсил.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди.

>>> Батафсил.

Тошкентда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши бошланди

Фото: uz24.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувда Тошкент шаҳрида амалга оширилажак лойиҳалар ҳақида гапирди.  

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Куба халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: UzReport.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши Раиси Рауль Модесто Кастро Русга мамлакатни бир неча ўн йил давомида бошқарган атоқли сиёсат ва давлат арбоби Фидель Алехандро Кастро Руснинг вафоти муносабати билан Куба раҳбарияти ва бутун халқига самимий далда ва таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

>>> Батафсил.

Тошкент шаҳрида 2022 йилгача 12та янги кўприк қурилади

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувда Тошкент шаҳрида амалга оширилажак лойиҳалар ҳақида гапирди.

>>> Батафсил.

Шимолий Кореяда Фидель Кастронинг вафоти сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди

Фото: © РИА Новости

КХДРда Фидель Кастронинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди, деб ёзади Шимолий Кореянинг "Нодон синмун" марказий газетаси.

>>> Батафсил.

National Interest НАТО Калининграддан нима учун қўрқиши сабабини тушунтириб берди

Фото: ТАСС

Россиянинг миттигина Калининград вилояти НАТОнинг нақд юрагида жойлашган, шунинг учун НАТО вакилларини асабийлашишга ва ўзидан таралувчи хавфдан қўрқишга мажбур қилади.  

>>> Батафсил.

Путин Россиянинг энг юқори ташкилотларидаги қатор амалдорларни ишдан бўшатди

Фото: Kommersant

Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбари ишлар бошқармаси, Федерал хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қатор ходимларини вазифасидан озод этди.

>>> Батафсил.

Владивостокда ўзбекистонлик фуқаронинг танасидан узилган боши ва бўлакланган аъзолари  топилди

Иллюстратив сурат

Владивосток атрофидаги Спутник бекати яқинида даҳшатли топилма аниқланган. Хабарларга кўра, темир йўл линиясида танасидан узилган инсон боши, қўл ва оёқ қисмлари топилган.  

>>> Батафсил.

Қозоғистонлик олимлар саратонга қарши дори ўйлаб топишди

Фото: islam-today.ru

Қозоғистонлик олимлар саратонга қарши дори воситаси сифатида қўллаш мумкин бўлган инновацион препаратни ўйлаб топишди.

>>> Батафсил.

Кун фотоси: Жулия Робертс «Олд Траффорд»да

Ҳолливуд актрисаси Жулия Робертс «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Ҳэм» жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилиш учун стадионга тушди.

>>> Батафсил.

Диабетикларга ёрдам берувчи антиқа пайпоқлар яратилди

Фото: techcrunch.com

Тиббий воситалар ишлаб чиқарувчи Siren Care стартапи диабетикларга (қанд касаллигидан азият чекувчилар) танада яллиғланиш борлигини аниқлаш  учун ҳарорат датчикларидан фойдаланувчи пайпоқлар яратди.

>>> Батафсил.

Олий лига-2017да иштирок этадиган сўнгги жамоа номи маълум бўлди

Олий лигада 15-ўринни эгаллаган Наманганнинг «Навбаҳор» ва Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаган вилоятнинг яна бир жамоаси «Норин» жамоалир ўртасида Олий лиганинг 2017 йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда гимнастика бўйича мураббийлар ва ҳакамлар мактаби ташкил этилади

Фото: © РИА Новости

Ўзбекистон республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий гимнастика бўйича болалар ва ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМга ўзгартирилди.

>>> Батафсил.