Ўзбекистон кичик корхоналарига 240 нафаргача ходимни ёллашга рухсат берилади. 

Ўзбекистон ҳукумати кичик бизнес субьектларига қўшимча имтиёзлар беришни кўзда тутувчи қарорни тайёрламоқда. 

Ушбу ҳужжат доирасида, республика ҳукумати кичик тадбиркорлик субъектларининг йиллик ўртача ишчилари сонини 120 нафардан 240 нафаргача оширишга рухсат беришни режалаштирмоқда. 

Ушбу қарор қабул қилиниши қўшимча 15 минг ишчи ўрни барпо этиш имконини беради. Шу билан бирга, 1,6 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришга шароит яратади.