Қозоғистон 2017 йилда Эрон ядро дастурини муҳокама қилиш учун майдонча тақдим этади, деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов.

“Келаси сентябрда биз ядро дастури бўйича икки раундлик музокаралар учун майдончани тақдим этамиз. У олти давлат, жумладан, Эрон ўртасида тинчлик ва ўзаро келишувга эришиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтаб беради”, - деб ўтди Идрисов Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган конференциядаги чиқишида.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон собиқ иттифоқдан мерос бўлиб қолган ядро арсеналидан воз кечиб, ҳудуд ва дунёда ядро хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни изчиллик билан олиб бормоқда.