Қозоғистонда жорий йил бошидан умумий қиймати 56,7 млрд тангани ташкил қилувчи 9129 та автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоизга камроқни ташкил қилган. 

Юк машиналари ишлаб чиқарилиши 7,7 фоизга, автобус техникаси ишлаб чиқариш эса 2015 йилгача бўлган даражага етган. Бу ҳақда nur.kz портали хабар бермоқда. 

Шунингдек, Қозоғистонда йиғиладиган автомобиллар брендлари ва моделлар етакчи бешталиги аниқланди: брендлар – Lada, KIA, Hyundai, Skoda, Chevrolet ҳамда моделлар – Lada 4x4, Hyundai Elantra, KIA Sportage, Skoda Rapid, Lada Granta.

2016 йил январь-октябрь ойларида маҳаллий автозаводлар сотган машиналар 8988 донани ташкил қилган.