«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг «Реал Сосьедад»га қарши меҳмонда кечган учрашуви (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барселона» бош мураббийи сифатида биринчи марта айта оламан – бизни ўйин борасида мағлуб этишди. Чемпионликни бой бердик деб 13та тур ортда қолган пайтда гапириш учун ҳали жуда эрта.

Биз яхшироқ ўйин намойиш қилишни бошлашимиз керак. Бу шунча йиллар ичида намойиш этган энг ёмон ўйинимиз бўлди. Аммо ишончим комил, классикода умуман бошқа «Барселона»ни кўрасиз» - дея Энрикедан иқтибос келтиради As.

Қайд этиб ўтиш жоиз, «Барселона» қаторасига 7-ўйинда «Аноэта»да «Сосьедад»ни мағлубиятга учрата олмади. Бундан ташқари, жорий мавсумда биринчи марта тўп назоратида рақибга имкониятни бой берди.