Оҳайо университетида рўй берган отишма оқибатида 8 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда CNN телеканали Коламбус шаҳри ўт ўчириш бошқармасига асосланиб хабар берган.

«Отишма коллеж ҳудудида рўй берган. Эҳтиёт бўлинг, қочиб яширининг, хавфсиз жойда бўлинг», — дейилган университетнинг твиттердаги саҳифасида.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ўт оча бошлаган. Жабрланувчиларнинг аниқ сони маълум эмас.