Петербургнинг «Зенит» жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Россия чемпионатининг 15-тури доирасида «Краснодар»га қарши кечган ўйин охирида жамоа дарвозабони Юрий Лодигинга эътироз билдирган.

Ўйин ёзувида кўриш мумкинки, жамоаси иккинчи голни ўтказганидан кейин Дзюба дарвозабонга ўз норозилигини кескин руҳда билдирган.

«Спортфакт» нашри маълумотига кўра, кийим алмаштириш хонасида Лодигин Дзюбадан ҳаракатлари учун тушунтириш сўраган. Бунга жавобан Дзюба унга унинг хатолари «жамоани дафн этгани» ҳақида айтган ва дарвозабоннинг профессионал футболчи эканига шубҳасини борлигини аён қилган.

«Зенит» «Краснодар»га қарши ўйинда қўшимча дақиқаларда ўтказилган голлар туфайли 1:2 ҳисобида ютқазди.

Дастлаб нашрларда, «Зенит» футболчилари ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида муштлашиб кетгани ҳақида хабарлар берилди. Кейинроқ питерликлар клуби бу хабарларни инкор қилиб чиқди.