Олий лигада 15-ўринни эгаллаган Наманганнинг «Навбаҳор» ва Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаган вилоятнинг яна бир жамоаси «Норин» жамоалир ўртасида Олий лиганинг 2017 йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

Тошкентда, қор билан қопланган оғир шароитдаги майдонда кечган учрашувда «навбаҳор»чилар ўйиннинг деярли бутун қисмини битта кам бўлиб ўтказишларига қарамай ғалаба қозонишди ва келгуси йили ҳам юқори лигада иштирок этадиган бўлди. 

23-дақиқада Исоқжонов, 30 ва 85 дақиқаларда Алишер Маҳмудов томонидан киритилган голларга «Норин» ҳужумчиси Шоҳрух Достонов 36-дақиқада бир мартагина жавоб қайтара олди холос. Натижада «Навбаҳор» келаси мавсумда ҳам Олий лигада иштирок этадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига ташкил этилганидан буён «Навбаҳор» клуби ҳали бирор марта қуйи лигага тушиб кетмаган.

Ўтиш ўйини

Навбаҳор – Норин – 3:1 (2:1)
Голлар: 
Исломбек Исоқжонов (23), Алишер Маҳмудов (30, 85) - Шоҳруҳ Достонов (36)

«Навбаҳор»: Артур Парванов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Исломбек Исоқжонов (Владислав Алексин, 89), Тоҳир Шамситдинов, Абдумалик Абдуллаев (Шоҳжаҳон Аббосов, 87), Азизбек Мамазоитов, Руслан Вагапов (Ғайрат Жўраев, 46).
«Норин»: Элдор Исабоев, Фарруҳ Нурлибоев, Рустам Аъзамов, Сарвар Сафаров, Аҳрор Умаржонов (Файзулло Жуманқўзиев, 84), Шоҳруҳ Достонов, Шоирбек Рўзиев (Достон Иброҳимов, 57), Умарбек Тўхтасинов, Элдор Эргашев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов.

Четлатишлар: Илҳом Бойдедаев (17) - Сарварбек Сафаров (89).