«Тоттенҳэм Ҳотспур» жамоасининг собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп  жамоада 2008-2012 йиллар давомида тўп сурган россиялик ҳужумчи Роман Павлюченко билан боғлиқ қизиқ тарихни ҳикоя қилди.

«Мен «Тоттенҳэм»га энди келганимда, Павлюченконинг таржимони бўларди. Майдонда илк машғулотни ўтказдик. Қайсидир вазиятда мен Павлюченкога кўрсатма бердим, шунда таржимон менинг сўзларимни Романга тушунтириш учун қанот бўйлаб чопа бошлади. Мен унинг камида 8 марта тезланиш олиб югурганини кузатдим. Ўшанда у футболчидан кўра кўпроқ ва чин дилдан меҳнат қилаётганини билгандим. У машғулотдан ҳолдан тойган ҳолда чиқди, Павлюченко эса ҳатто терламаганди», — деган Реднапп BT Sport эфирида.