Россиянинг Примор ўлкасидаги Партизан туманида икки яшар бола Toyota RAV4 йўлтанламасида онаси ва укасини уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ҳудудий Бош бошқармаси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, эр ва хотин Весенней кўчасида жойлашган дачаларига ташриф буюришади. Сўнгра автомобилларида икки яшар ўғилларини қолдиришади. Ота уйга кириб кетади, она эса қўлида бир яшар боласи билан машина юкхонасидан болалар аравачасини олмоқчи бўлади. 

«Ана шу вақт машина салонида қаровсиз қолган бола ҳайдовчи ўриндиғига жойлашиб олади ҳамда автомат узатувлар қутисини ишга туширади: машинага «Бетараф»да «Жойлаштириш» буйруғи берилади. Автомобиль орқага юра бошлайди ва ортида турган аёл ҳамда болани уриб юборади», — дейилади маълумотда.

Авария оқибатида она қовурғасидан ва тиззасидан жароҳат олган. Бир яшар боланинг эса пешоналари тилиниб, қонталаш бўлиб қолган.

Воқеа юзасидан текширув бошланган.