Ўзбекистонда 24 ноябрдан президентлик сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. 28 ноябрь куни олинган сўнгги маълумотларга кўра, 29.305 киши овоз берган. Жараён давом этмоқда. Бу ҳақда Ишчи мажлиси хабар бермоқда.

Маълумот учун: Муддатидан олдин овоз бериш кунлари тўққиз кун, сайловчига қулай тартибда сутканинг маълум бир қисмида бўлиб ўтади.  Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақтида округ сайлов комиссияси вакиллари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Муддатидан олдин овоз бериш 2 декабрь куни якунланади.