Шу кунларда Саудия Арабистони ярим оролининг марказий ва шимолий қисмида ҳарорат кескин совиди. "Ал-Арабия" телеканали хабар беришича, айни вақтда сариқ барханлар оқарган - бу ерларга қор ёғди.

Мамлакатнинг марказий қисмидаги чўллар орасидаги Шакра ва шимоли-ғарбдаги Табук шаҳарларига айниқса кўп қор ёққан. Табаржал (Эл-Жауф вилояти) шаҳрида эса ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича 3 даража совуқ, Иордания билан чегара ҳудудда жойлашган Эл-Курьят шаҳрида эса ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича -1.

Ҳозирда қиролликнинг кўплаб туманларида ёмғирлар мавсуми давом этмоқда. Саудия Арабистони шарқида кучли шамоллар бўлмоқда. Даммам, Дахран, Хобар ва Катиф шаҳарлари ҳукуматлари кучли табиий офатларга қарши тайёргарлик кўрмоқда.