Саудия Арабистонига сув сектори инвестицияси учун қўллаб-қувватловчи хусусий жамғармалар томонидан 53 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий вакиллари хабар қилади.

Қироллик ўз иқтисодини инвестиция ҳажмини ошириш ва хусусий секторнинг янги соҳаларини ривожлантириш ҳисобига диверсификация қилмоқда. 

Хусусийлаштиришга йўналтирилган давлат органлари орасида кўрфаз ва Қизил денгиз қирғоқларидан сувни тозалаб олувчи Saline Water Conversion Corporation (Тузли сув конвертация корпорацияси) ҳам бор.

“Келажакда ўсимликлар хусусий сектор тедерига ўтказилади,” - дейди SWCC ҳокими Али Ал-Ҳазми давлат томонидан ташкил этилган Water Investment форумида.
“Хусусийлаштириш учун бизда барча нарса етарли”.

Ҳеч қандай дарёси бўлмаган саҳро қироллиги сувнинг кўп қисмини денгиз сувини шўрсизлантириш орқали, қолганларини эса ер ости манбааларидан олади.

“Бу жуда кўп маблағ ҳамда капитал инвестицияларини талаб қилади,” - дейди Атроф-муҳит ҳимояси, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Мансур Ал-Мушаити форумда.

“Биз яқин беш йил ичида капиталга талаблар 53.3 миллиард доллардан ошишини тахмин қилмоқдамиз”.

1974 йил ташкил топган SWCC шўрсизлантирилган сув ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компания саналади. У 28та заводда фойдаланилади ва жараённинг бир қисми сифатида миллий электр тармоқлари учун электрэнергия чиқариб бериш имконига эга.

Ҳазмининг айтишича, Саудия Арабистонининг сувга танқислиги йилига 5 фоиздан кўпроқ ошиб бормоқда. 2020 йилга келиб қироллик “стратегик ҳамкорлар” орқали 52 фоиз шўрсизлантирилган сув ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.