Дамашқда Вашингтон ва Анқара Сурия ҳудудидаги радикал гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида исботлар бор, деб маълум қилди САР армияси генерали Самир Сулаймон.

“Қўшма Штатлар ИШИДни қўллаб-қувватлаб, террорчиликка инвестиция киритмоқда. Бунга Сурия армиясининг Дейр-аз-Зордаги бўлинмаларига зарба берилгани яққол исботдир”, - деди генерал.

Сулаймоннинг таъкидлашича, Дамашқ Туркияга тўғридан-тўғри эмас, балки “қуролланган босқинчилар билан кураш орқали” қарши чиқмоқда. “Армиямизнинг террорчилик гуруҳлари билан мамлакатнинг барча ҳудудлари, жумладан, Ҳалабда жанг қилаётгани – Туркия билан очиқчасига бўлмаса ҳам кураш олиб бораётганидан дарак беради. Бунга Анқаранинг уларни қуроллар, кишилар, ўз мутахассислари билан қўллаб-қувватлаётгани сабабдир”, - дея айтиб ўтган у.