Истанбул прокуратураси 16 июлга ўтар кечаси рўй берган тўнтаришга уринишда қатнашган ҳарбий хизматчиларга илк айблов хулосасини тақдим этди. Улар умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда NTV телеканали.

Ҳужжатда 62 ҳарбий хизматчи, жумладан 28 нафар зобит ҳақида сўз юритилган бўлиб, улар ўша кеча Истанбулдаги Сабиҳ Гекчен аэропортини эгаллашмоқчи бўлган. Прокуратура уларга уч марталик умрбод қамоқ жазосини сўрамоқда. 

Маълумот учун, Туркияда исёнчилар гуруҳи томонидан амалга оширилган ҳарбий тўнтаришга уриниш туфайли 240 дан зиёд турк фуқароси ҳалок бўлиб, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Туркия ҳукумати мухолифат вакили, ислом дини тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гюленни тўнтаришга алоқадорликда айблади ва АҚШдан унинг экстрадициясини талаб қилди.