Туркия ҳукумати мамлакатда янги конституция қабул қилиш бўйича референдум ўтказилиши арафасида фавқулодда ҳолат режими бекор қилинади. Янги конституцияга кўра давлат президентлик бошқаруви шаклига ўтиши кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилган.

Туркияда фавқулодда вазият режими шу йилнинг 16 июлига ўтар кечаси давлат тўнтаришига уриниш бўлиб ўтганидан кейин 3 ой муддатга жорий қилинганди. Кейинроқ бу муддат узайтирилди.

"Агар референдум (янги конституция бўйича) ўтказилиши белгиланса, биз ҳеч кимга бу референдум босим остида ўтказилгани ҳақида гапиришига сабаб қолдирмаймиз. Шунинг учун референдум арафасида фавқулодда вазият режими бекор қилинади", — деган Йилдирим NTV телеканали эфирида туриб.

Бундан аввалги хабарларда Йилдирим маълум қилгандики, партия парламентга бошқарувнинг президентлик шаклига ўтишни кўзда тутувчи янги конституция лойиҳасини тақдим қилгани айтилганди. Вазирнинг сўзларига кўра, унга парламентда 367 киши овоз берса, қабул қилинади. Лойиҳа камида 330 депутат томонидан маъқулланса, референдум ўтказилади. 

Туркия ҳукуматидаги Адолат ва тараққиёт парияси раиси ўринбосари Ҳаяти Язиджининг маълум қилишича, референдум 2017 йилнинг апрелида ўтказилиши мумкин.

Парламендаги 2 мухолиф партия (Халқ республикаси партияси вакиллари бўлган сўл-марказчилар ва курдларнинг Халқ демократик партияси) бу ташаббусга қарши чиқмоқда. Улар Туркия республикасига асос солинган 1923 йилдан буён амалда бўлган парламентар бошқаруви сақланиб қолишини исташади. Мухолифат Туркиянинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг яккаҳокимликка интилишда айбламоқда.