Истанбулдан Антальяга парвоз қилган Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти қушлар галаси билан тўқнашиб кетгач аэропортга қайтди, деб хабар бермоқда Milliyet газетаси.

Бортида 176 йўловчи бўлган Airbus A321 лайнери Отатурк аэропортидан ҳавога кўтарилган бўлиб, кўп ўтмай қушлар галаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳаво кемаси капитани аэропортга қайтиш ҳақида қарор қабул қилди. У одатий режимда қўниб, ангарга жўнатилди. Лайнернинг қандайдир зарар кўргани хабар берилмади.

Барча йўловчилар Антальяга бошқа рейс билан жўнатилди, таъкидлайди газета.