Канаданинг Онтарио провинциясида 11 яшар бола Grand Theft Auto V видеоўйинини ўйнай туриб, ўз ота-онасининг машинасини ўғирлади. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилмоқда.

Castanet берган маълумотга кўра, 26 ноябрь кечасида Вон шаҳри полицияси йўл ҳаракати қоидасини бузаётган ҳайдовчи ҳақида маълумот олган.  Патрул хизмати қоидабузарнинг ортидан йўлга тушган.

Машина тўхтатилганда, бошқарув рулида 11 яшар боланинг ўтиргани маълум бўлган. Офицерлар уни сўроқ қилиш жараёнида боланинг GTA V ўйинини кўп ўйнашини ва машина ҳайдаш қандай бўлишига қизиқиб кўрганлигини билиб олишди. "Ўғри"ни уйга олиббориб қўйишган.