АҚШ ва Франция дунёнинг ўз қўшинлари бўлган турли ҳудудлари бўйича маълумот алишишга келишиб олдилар, дейилади икки томоннинг биргаликдаги баёнотида. Ҳар икки давлат мудофаа вазирлари Вашингтонда бу борада келишув имзолаган.

“Энг аввало бизнинг қуролли кучларимиз ҳамкорлик қиладиган ва ўзаро манфаатларимиз бўлган дунё ҳудудлари бўйича таҳлилий маълумот ва баҳолашларни алишамиз”, - дейилади ҳужжатда. Таъкидланишича, гап асосан “Евро-Атлантик ҳудуд, Ҳинд уммони, Осиё-Тинч океани минтақаси” ҳақида бормоқда.

Шунингдек, Вашингтон ва Париж ўзаро ҳамкорликда амалиётлар ўтказиладиган сайёра туманлари, хусусан Яқин Шарқ ва Африкада бир-бирларини қўллаб-қувватлаш борасида режалари борлигини маълум қилишган.

Шу билан бир қаторда, томонлар киберхавфсизлик, фазо, ядровий, кимёвий, биологик ва радиологик мудофаа соҳаларида ҳам ҳамкорликни кучайтиришлари ҳақида бонг уришди.