Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби бугун авиаҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» клубини Судамерикана кубоги ғолиби сифатида эълон қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Esportebandab хабар берди.

Жанубий Американинг клублари ўртасида нуфузи бўйича иккинчи ўринда турадиган Судамерикана кубоги финалининг дастлабки ўйини 1 декабрь куни Колумбияда, 7 декабрь куни эса Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган эди.

30 ноябрь кунги биринчи финалда «Атлетико Насьональ» «Шапекоэнсе» клубига қарши беллашиши лозим эди.

Аммо бугун, ўйинга учиб кетаётган «Шапекоэнсе» клуби самолёти Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида ҳалокатга учради.

Қулаб тушган самолёт бортида бўлган 81 кишидан 75 нафари ҳалок бўлган.

Омон қолганлар «Шапекоэнсе» футболчилари Алана Рушел, Маркос Данило ва Жексон Фольман, ҳамда рейс стюардессаси Химена Суарес ва бразилиялик журналист Рафаэль Хенцел экани айтилди. Кейинроқ жамоа дарвозабони Маркос Данилонинг шифохонада жони узилди.

КОНМЕБОЛ халқаро турнирларни бекор қилди.