Испаниянинг «Барселона» ва «Реал» жамоалари навбатдаги тур олдидан машғулотларга киришишдан аввал бугун авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлган «Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари хотирасига 1 дақиқа сукут сақлади.

Шунингдек, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Медельиндаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирган.

29 ноябрга ўтар кечаси бразилияликлар жамоаси Жанубий Америка Кубоги финалида Колумбиянинг «Атлектико Насьональ» жамоасига қарши ўйинга учиб кетаётиб, авиаҳалокатга учради. Расмий маълумотларга кўра, самолёт бортида бўлган 81 кишидан 6 киши омон қолди: бир йўловчи, экипажнинг 2 аъзоси ва 3 футболчи.