Бугун, 29 ноябрь куни Испаниянинг «Барселона» клуби ташкил топганига 117 йил тўлди.

117 йил олдин, 1899 йилнинг 29 ноябрида Жоан Гампер бошчилигидаги швейцариялик, британиялик, испаниялик ҳамда каталониялик футболчилар томонидан ташкил этилган.

Жамоа ўз тарихида 24 марта Испания чемпиони бўлиб, 28 марта мамлакат кубогини қўлга киритган.

«Барселона» қўлга киритган асосий совринлар:
24 – Испания чемпиони
28 – Испания кубоги соҳиби (рекорд)
12 – Испания суперкубоги соҳиби (рекорд)
5 – Европа чемпионлари кубоги / Чемпионлар лигаси ғолиби
3 – УЕФА кубоги соҳиби
4 – Кубок эгалари кубоги соҳиби
5 – УЕФА суперкубоги соҳиби
3 – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби