Apple компанияси ўзининг ботиқ дисплейли смартфонини келгуси йилда ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақида Wall Street Journal хабар берди

Apple'га ускуна етказиб берувчилар уларга юпқароқ LED-дисплейлар ишлаб чиқаришни оширишга сўров келиб тушгани ҳақида маълум қилишган. 

Кейинги йилда iPhone ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлайди. Apple смартфонлари сотувлари камайган бир пайтда инсайдерлар бу - эгилувчан OLED-экранли янги моделни намойиш қилиш ва фойдаланувчиларни қизиқтиришнинг айни вақти деб ҳисоблашмоқда. Компаниянинг ўзи бу маълумотни изоҳлашдан бош тортди.