Буюк Британиянинг спорт соҳасидаги миллий мукофоти BBC Sports Personality of the Year (SPOTY)’га 2016 йилда даъвогарлик қилаётган номзодлар номи маълум бўлди. Бу мукофотни топшириш маросими 18 декабрда Бирмингемда бўлиб ўтади.

Қуйида ушбу унвон учун даъвогарлик қилаётган номзодлар номлари келтирилган:

– Никола Адамс (бокс, жаҳон чемпиони, Риода иккинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритган);

– Гарет Бэйл (футбол, Уэльс терма жамоаси етакчиси);

– Алистер Браунли (триатлон, Риода иккинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритган);

– Софи Кристиансен (отда юриш бўйича 2016 йилги Паралимпиада ғолиби);

– Кадина Кокс (югуриш ва велоспорт бўйича 2016 йилги Паралимпиада ғолиби);

– Муҳаммад Фара (енгил атлетика, Риода 5 000 ва 10 000 метрга югуришда Олимпия чемпиони бўлган ҳамда 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги натижаларини қайтара олган);

– Жейсон Кенни (велоспорт, Рионинг уч карра чемпиони);

– Лора Тротт (велоспорт, Рионинг икки карра чемпиони);

– Энди Маррей (теннис, жорий мавсумда "Уимблдон", Олимпиада ва якунловчи мусобақаларни ютган, мавсум якунига кўра жаҳоннинг биринчи рақамли эркак теннисчиси);

– Адам Пити (сузиш, Рио чемпиони);

– Кейт Ричардсон-Уолш (чим устида хоккей, Риода чемпион бўлган Буюк Британия терма жамоаси сардори);

– Ник Скелтон (от спорти, 58 ёшида конкур бўйича Рио чемпиони бўлди, Буюк Британиянинг 108 йил ичидаги ёши энг катта Олимпия чемпиони);

– Сара Стори (велоспорт, 2016 йилги Паралимпиаданинг икки карра чемпиони, Паралимпиадаларнинг 14 карра олтин медали соҳибаси);

– Жейми Варди (футбол, Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони "Лестер" клуби етакчиси);

– Макс Уитлок (гимнастика, Рионинг икки карра чемпиони);

– Дэнни Уиллет (гольф, "Мастерс" серияси чемпиони).

Ғолиб рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар орасида овоз бериш йўли билан аниқланади.