Профессионал рингдаги илк жангида олинган жароҳатлар сабаб ҳалок бўлган британиялик боксчи Куба Мочик ўз юрагини ҳадя қилган. Бу ҳақда «Евроспорт» хабар берди.

Асли келиб чиқиши Польшадан бўлган 22 ёшли британиялик учинчи раундда нокаутга учратилгач, қайтиб ўзига келмаган. Ўша куни боксчининг эгизак синглиси Facebook’да жигарбандини даволаш учун пул йиғиш мақсадида саҳифа очди. Бироқ, спортчи икки кундан сўнг мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган. 

The Mirror’нинг хабар беришича, бу ҳолатни текширувдан ўтказган полиция спортчи ўз юрагини бошқа бир беморга ёрдам тариқасида ҳадя қилганини маълум қилди.